Ассалому алайкум! Кўп қаватли уйларда ҳожатхонаси ва ювиниш жойи бир eрда жойлашган. Шу шароитда олинган таҳорат ва ғусл қабул бўладими? Жавобингиз учун раҳмат устозлар.
Ассалому алайкум! Кеча юртимизда Қуръон хатми 23 масжидда тугади деб эшитдик. Иккинчи 15 кунлик хатм энди бошланар экан. Энди хатм бошланадиган масжидларни рўйхатини берсангиз. Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! Инсон қайси кунда туғилган бўлса ўша кунда ўлиши ростми? Чунки кўпчиликда шундай бўляпти.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, излаш хизматидан бу саволга жавоб топа олмадим. Мусофир юртда вафот этган мусулмонни ўша юртда дафн қилиш керакми ёки қанча вақт ўтса ҳам ватанига юбориш керакми?