Ассалому алайкум! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни Қуръон тафсирини тўлиғини қайси сайтдан топсам бўлади? Илтимос ёрдам беринглар. Мен узоқ жойдаман, ёрдам беринглар.
Ассалому алайкум! Каъбул Ахбор ким бўлганлар? У киши ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга ўлимлари ҳақида хабар берган эканлар. Шу тўғрими? Кенгроқ маълумот бера оласизларми?
Ассалому алайкум! Рамазон ойида, витрда имомга эргашган муқтадий қунут дуосини ўқийдими? Ёки имом ўқигани кифоя қиладими?
Ассалому алайкум! Опамнинг 2 та боласи бор, ҳали жуда кичкина. Опамни эри ишламайди, опам пулга муҳтож, фарзандларини кийим кeчак, eб ичиш ва кундалик эҳтиёжига пул кeрак. Закотимни опамга бeрсам бўладими?