Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жанозага борганда ва қабристонда қўл бериб саломлашилмайди, яна гўрковларга хорманг дейиш мумкин эмас дейишади. Шу тўғрими? Аввалдан раҳмат.
Ассалому алайкум! Атрофимздагиларга насиҳат қилишни қайси китобдан ўргансак бўлади? Баъзан қаттиқлик ёки юмшоқлик қилиш керак. Шунда ўйланиб қоламан.
Ассалому алайкум! Тадбиркорлик фаолиятимда ҳисоб рақамимга тушган маблағнинг 5% тўғридан-тўғри солиқ ҳисоб рақамига ўтиб кетади. Бу маблағлар закот бўладими? Бу ҳам давлатимиз ғазнасига тушадику.
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни яқинда бошлаган эдим. Мусофирчиликка келиб намоз ўқий олмаябман. Бомдод намозини ўқимай туриб ҳам қазо номозларни ўқиса бўладими?