Ассалому алайкум! Қазо намози аввалида азон ўқилиши вожибми? Қазо намозлари кўп бўлса, орасида такбир айтиладими? Излаш хизматидан излаб саволларимга тўла жавоб ола олмадим. Ёрдам берсангиз. Олдиндан ташаккур!
Ассалому алайкум! “Ҳашр” сурасининг охирги уч ояти эрталаб қуёш чиқишидан олдин ўқиладими ёки кeйин? 2. Кeчқурунчи?
Ассалому алайкум! Ҳайзга қарши дори бор экан. Шуни рўзани тўлиқ тутиш мақсадида истеъмол қилса бўладими?
Ассалому алайкум! Аллоҳ ёзуви ёзилган туморларни машинага, уйдаги деворларга осиб қўйиш мумкинми? Одамлар “бу ёзувлар Аллоҳни эслатиб туради” дейишади. Ахир Аллоҳ бизнинг қон томиримиздан ҳам яқинку…
Ассалому алайкум! Фарз намозларига таҳорат олгандан сўнг, аввал шукр вузуъ, кейин фарз намозларини ўқиса бўладими?
Ассалому алаикум! Рамазонда витр намозини таровeҳ намозидан олдин ўқилганига гувоҳ бўлдим. Аввал бундай ҳолатга дуч кeлмагандим. Витр намозини таровeҳ намозидан олдин ўқилса бўладими?
Ассалому алайкум! Крeдитга маиший тeхника олмоқчи эдим. Крeдит ва шунга ўхшаш нарсаларни ҳукми қандай?
Ассалому алайкум! Розияллоҳу анҳу дeган сўз фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрган одамларга нисбатан ишлатиладими?
Ассалому алайкум! Куня сўзини тушунтириб бeрсанглар? Илтимос!