Ассалому алайкум! Хусунбузар (угри)ни сиқса ичидан ёғ ёки суюқлик чиқса таҳорат бузиладими? Кетидан кон чиқсачи? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир дўстимни уйқусида аллақандай нарсалар босади. Керакли дуоларни ўқиб, таҳорат олиб ётса ҳам босаверади. Бу ҳолатда нима қилсак динимизга мувофиқ бўлади?
Ассалому алайкум! Қуръони каримни овоз чиқармай ҳам ўқиш жоизми?
Ассалому алайкум! Мен ўғилчамни ўйнатиб ўтирсам, шимимга гугурт қутидек сийиб қўйди. Алмаштираман деб ёдимдан кўтарилиб намоз ўқиб қўйдим. Энди қайта ўқишим керакми? Олдиндан раҳмат.