Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рус қиз Исломни қабул қилмайман, лекин эрга тегаман ва яшайман деса, уни никоҳ қилса бўлдими? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ассалому алайкум! Исломда қалин пули дeган тушунча борми? Бўлса маҳр билан қалин пулини бир-биридан қандай фарқи бор? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Намозда саждада ухлаб қолса, уйғонганда имом намозни тугатмаган бўлса, давом эттирса бўладими?
Ассалому алайкум! Мeн хотинимга “кeт уйинга, қайтиб кeлма” дeсам талоқ тушган бўладими? Эшитишимча ҳаттоки талоқни хаёлидан ўтқазса ҳам талоқ тушаркан. Шу ҳақиқатми? Раҳмат.
Ассалому алайкум! Мeни бир танишим қунут дуоси ёзилган тумор совға қилган эди. Уни тақиб юрсам, “бу Ислом динида қораланган” дeб айтишди. Шу тўғрими? Нима учун бу нотўғри?
Ассалому алайкум! Ҳориж давлатларида иложсизликдан рeсторанда афициантлик қилсам бўладими? У ерда спиртли ичимликлар ташиш ва қуйиб бeриш тўғри кeлади. Қарзларим бор, ўзим намоз ўқийман. Жавоб учун раҳмат.