Ассалому алайкум! Қоракузан яъни норка ёғидан тайёрланган вазелин ҳалолми? Излаш хизматидан топа олмадим.
Ассалому алайкум!б Баъзан уйимизда ёки шахсий машинамизда оқ катта ўргимчакка кўзимиз тушади. Уни ўлдиришга ҳаракат қилсак ёши улуғларимиз “ўлдирма у сенинг бараканг белгиси” дейишади. Бу бидъатми ёки ҳақиқат?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, тароқдан тушган сочни кўмиш кeрак деб айтишади. Ахлатга ташласа ҳам бўладими?
Ассалому алайкум! Инсон ўз жонига қасд қилса уни қандай савол жавоб кутади ва қай даражада гуноҳ?
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда валюта олди сотдисини касб қилиб олган инсонларни иши ҳалолми? Олдиндан раҳмат.