Ассалому алайкум! Устозлар, мен ногиронман. Олдин таҳорат қила олардим ва шукур намозини ўқар эдим. Ҳозир аҳволим оғрлашиб таяммум қилиб намоз ўқимоқдаман. Таяммум қилиб ҳам шукури намозини ўқсам бўладими?
Ассалому алайкум! Судхўрлик ва музорабанинг бир биридан қандай фарқи бор? Бировга тадбиркорлик билан шуғулланиш учун пул бериб, ундан фоиз олиб туриш қайси бирига киради?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Қуръон ўқиш услубида ҳам мазҳабга қараладими? Яъни араб имомлари қироатидан эшитиб ўқисак бўладими? Жавоб учун раҳмат.
Ассалому алайкум! “Ким намознинг охирги вақтида аҳли фарз бўлиб қолса, фақат ўша намозни қазо қилади” дейилган. Аҳли фарз ҳақида тушунтириб берсангизлар. Раҳмат.
Ассалому алайкум! Агар инсон оёғидаги ҳамма шартларга жавоб берадиган жавробга таҳорат пайтида масҳ тортишни унутса ва шу билан намоз ўқиса, у кейин масҳ тортмаганлиги эсига тушса нима қилиши керак?