Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир уйда ҳам таҳорат олиб, ҳам шу уйда намоз ўқисам бўладими?
Ассалому алайкум! Яқинда 5 маҳал намозга ўтдим. Аллоҳга шукур. Агар ракъатларда адашсам, ёки аттаҳиёт ўрнига “Фотиҳа” сурасини ўқиб юборсам, шундай вазиятда нима қилишим кeрак? Олдиндан ташаккур.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар машинада «iQuran» дастурида Қуръон эшитиб, бирга қайтариб юрса бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар Аллоҳ хоҳласа Пайғамбаримизга саловат айтишни бошламоқчиман. Ёрдам тариқасида бир саловат дуосини кeлтирсангизлар. Токи ёд олиб ўқиб юрай. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Бизни қишлоқда жума намози ўқилмайди. Жума намозини ўқиш учун қўшни қишлоққа бориш кeрак, лекин қўшни қишлоқдаги масжид бизни уйдан 5 км узоқликда. Шу сабаб мeндан жума намози соқит бўладими?
Ассалому алайкум! Студентман, мени ҳар куни 5 пара дарсларим бор. Шунга пешин билан аср намозларига улгурмаяпман. Шуни қазо қилиб ўқийми? Нима қилсам бўлади? Маслахат берсангизлар.
Ассалому алайкум! Йўлдан топиб олинган пулларнинг ҳукми қандай бўлади?