Ассалому алайкум! Олдиндан Рахмат. Биз турмуш ӯртоғим билан 5 йил олдин ажрашганмиз. Ӯртамизда қизимиз бор. Тӯйимиздан сӯнг Бошқа аёлга шаръий никоҳ қуриб яшар эди ва мен билан яшамасликка қасд қилиб, у аёл билан расмий никоҳ тузиш мақсадида, ажримга ариза ёздилар. Суд залида бир неча маротаба бу аёл (мен билан) билан яшашни истамайман ажрашаман деган сӯзларни айтганлар. (Ёзма равишда ҳам ёзилган). Турмушимиз давомида кӯп маротаба Кет, сен мени аёлим эмассан, Ажрашаман, сен билан яшашни истамайман каби сӯзларни кӯп айтганлар. Ажрим бӯлди ва 2 йил ӯтиб бошқа турмуш қуришим ҳақидаги миш-мишларни эшитиб, Жавобини бермаганман, ҳалиям мени аёлим аммо у билан бирга яшамайман деб айтган. Ӯқиган манбаларимга асосан Қози орқали яъни Суд орқали ажрашиш мумкин, шаръий никоҳимиз ҳам тугайди деб ҳисоблардим. Аммо бу инсон жавобини бермаганман деб иддаао қиляптилар. Аниқлик киритиш мақсадида сизларга савол юборяпман. Илтимос, аниқ ва ҳар ким англаб етадиган (асос билан) (ӯзинг ӯйлаб топгансан демасликлари учун) жавоб бера оласизми?
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ҳузурида кўриш керак. Чунки шариатимизда эр томонидан талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса ўз-ўзидан талоқ тушиб қолмайди. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги талоқ илмини пухта биладиган бирор ҳақиқий аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!