Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳиммат 700+ дастури ишончлими

16:14 / 30.07.2024 | Dilruz | 5517

Ассалому алайкум! Авваламбор жавоб учун олдиндан ташаккур. Вақтингизни биз учун ажратганингиз учун Аллоҳ рози бўлсин. Ҳиммат 700+ дастури Зуфаржон Шосалимов томонидан олиб борилмоқда. Бу дастур катта қамровдаги аёлларни ўз ичига олган. У киши ҳозир Туркияда. Биз Ўзбекистонда. Расмий бўлмаган канал ва расмий бўлмаган гуруҳларда аёллар таълим олиши тўғрими? Яъни ишончлими бу? Давлат ёки ишончи уламолар томониданг катта можароларга учраб қолиш хавфи бўлиши мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

ОГОҲЛАНТИРУВ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Аллоҳ таолога ҳамду санолар ва Расулимиз Муҳаммад Мустафога салому салавотлар бўлсин!
«Зикр аҳлидан сўранг» саволлар бўлимига Зуфаржон Шосалимов ҳақида кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Уларнинг айримларига қисқача жавоб берган бўлсак ҳам, яна саволлар тўхтамаётгани эътиборидан ушбу огоҳлантирувни беришни маъқул кўрдик.
Зуфаржон Шосалимовнинг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамммад Юсуф Ҳазратларига шогирд бўлиб бир муддат таълим олгани рост. У киши бир неча йил Имом Бухорий номидаги ислом институтида ҳам дарс берган. Бироқ у кишининг бугунги кундаги фаолияти, хусусан, саволларда кўрсатилаётган каналларда тарқатаётган маълумотларининг Шайх Ҳазратлари ва у кишидан олган таълимига асло алоқаси йўқ.
Зуфаржон Шосалимовда сўнги йилларда бошқа манбалардан ўзлаштирилган маълумотларни Ислом таълимотлари билан боғлашга уриниш оқибатида аҳли сунна уламоларининг, жумладан, Шайх Ҳазратларининг манҳажларидан четланиш кузатилмоқда. Айниқса, айрим оят ва ҳадисларни шарҳлашда мўътабар уламоларнинг услубларига зид бўлган изоҳлар кузатган аҳли илмларнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда. Бу борада биз у кишини огоҳлантирдик, айрим аҳли илмларимиз у кишидаги хатоликларни тушунтириб ҳам берди.
Зуфаржон Шосалимовнинг айрим талқинлари ва диний масалаларга ёндашувлари соф Ислом таълимотларига зиддир. Ўрни бўлмагани учун бу ерда тафсилотларга киришилмади.
Машҳур муҳаддис, Имом Бухорийнинг устози Алий ибн Мадиний раҳимаҳуллоҳдан отаси ҳақида сўралганда: «Отам яхши одам, аммо ҳадис диндир. Отам ҳадисда заиф, у кишидан ҳадис олинмайди», деган эди. Динни мусаффо асраш барча нарсадан муҳимдир.
Фикр ва дин кишилари ўртасида янглишишлар қадимдан мавжуд. Бу инсоний табиат тақозосидир. Тарихда ўтган айрим файласуфлар ва турли тоифа етакчилари бунга ёрқин мисол. Асрлар оша тасдиқини топган ҳақиқат шуки, бу каби адашишлар бир пайдо бўлиб, кейин ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади ва ҳақ дин собит қолади. Аллоҳ тавфиқ берсин! Валлоҳу аълам!

Зикр аҳлидан сўранг жамоаси.

Топ рейтинг www.uz Openstat