Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мунчоқ тақиш

00:00 / 12.06.2011 | eski savollar | 2223

Ассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ҳурматли Шайх ҳазратлари, устоз бир хадис юзасидан савол билан мурожаат этишга изн бергайсиз?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан куннинг бир бўлагида чиқдим. У зот менга гапирмас эдилар, мен у зотга гапирмас эдим. У зот Бану Қайнуқоънинг бозоригача бордилар-да, сўнгра қайтиб, Фотиманинг уйига келдилар ва: «Кичкинтой қани? Кичкинтой қани?» дедилар. У зот Ҳасанни ирода қилган эдилар. Биз уни онаси ювинтириш ва мунчоқ тақиш учун ушлаб турибди, деб ўйладик. Бир оз ўтмай, югургилаб келиб қолди. Улар бир-бирларини қучоқладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим, мен уни яхши кўраман. Сен ҳам уни яхши кўргин», дедилар».

Муслим ривоят қилган.

Шарҳ: Бу ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан кичкинтой Ҳасан орасидаги ўзаро муҳаббат ҳар қандай кишининг ҳавасини келтирадиган равишда васф қилинмоқда.

Бу ҳадисда «мунчоқ тақиш», деганда нима назарда тутилган? Яъни кичкинтой болаларга қандай мунчоқларни тақиш мумкин бўлади? Саволдаги нуқсонлар учун узр сўрайман. Илмингиз зиёда бўлсин, омин!



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ва алайкум ассалом! Ҳадисда «мунчоқ тақиш», деганда арабларнинг одати бўйича болаларга ўйинчоқ бўладиган ва хушбўй ҳид таратиб турадиган нарсаларни тақиш кўзда тутилган. Бу бидъат эмас.

Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat