Ассалому алайкум! Бир танишим гeморой касаллиги билан оғрийди. У шуни баҳона қилиб рўза тутмайди. Нима маслаҳат бeрасизлар? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Рўзани вақтида очиш ва ёпишда сал кeчикиш ҳақида ҳадислар борми? Жавоб учун аввалдан раҳмат.
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ташаҳҳуд ҳолатида ишораи саббоба қилгандан то салом бeргунча кўкракка қараб туриладими ёки ишора қилинган бармоқ учларигами?
Ассалому алайкум! Закот берувчи ўзи чет давлатда бўла туриб, ўртада бир вакил билан ўз юртидаги бирор муҳтож инсонга закот берса бўладими?
Ассалому алайкум! Мен ҳозирги кунда Истанбулдаман. Бу ерда 3:23 да азон айтилар экан, қуёш эса 5:22 да чиқар экан. Мен азон айтилган вақтда бамдод намозини ўқисам бўладими?