Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир танишим тушида аёл билан яқинлик қилиб, ташида жунуб бўлиб қолди. Унинг рўзаси очилиб кетдими? Ёки ғусл қилиб рўзасини давом эттирадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Рамазон ойида, витрда имомга эргашган муқтадий қунут дуосини ўқийдими? Ёки имом ўқигани кифоя қиладими?
Ассалому алайкум! Намоз ўқишни билмай туриб, масжидга намоз ўқишни ният қилиб кириб, қолганларга тақлид қилиб ҳаракатларини бажариш тўғрими?
Ассалому алайкум! Мен бугун эсимдан чиқиб оғиз очиш дуосини ўқимасдан оғзимни очибман, дархол эсимга келган эди дуосини ўқиб қўйдим. Мен тўғри қилдимми?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, рўза ҳолатимда оғзимда қон таъмини сездим. Дархол тупуриб ташладим. Лекин ичимга кетмаганига шубҳам бор. Шубҳа сабабли қазо қилиб, ўша бир кунни тутиб бераманми?
Ассалому алайкум! Устозлар, мени 12 йиллик қазо намозларим бор. Шунинг учун бугунги кундаги таровеҳ намозларини ниятини қандай қилсам яхши бўлади?