Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фарз ва суннат намозлари бор. Масалан намозни фақат фарзларини ўқиб, суннатларини ўқимасам менга гуноҳ ёзиладими? Жавобингиз учун раҳмат олдиндан.
Ассалому алайкум! Агар кир мошинада бир маротаба нажосат теккан кийим ювилса, ундан кейин ювилган кийимларда намоз ўқиса бўладими(қатрон қилиш машаққат бўлгани учун)?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ғусл қилиш вақтида тишнинг қонаши ёки ел чиқиши каби ҳолатлар юз берса, ғуслни бошидан бошлаш керакми ёки ғуслни якунлаб таҳорат қилиш керакми?
Ассалому алайкум! Бамдодга азон айтаётганда, “ас-солату хойрун минан-навм”ни айтиш ёддан чиқса, азонни қайтиб айтиш керакми?
Ассалому алайкум! Жума хутбалари орасида дуони кўнгилдан ўтказиб қилиш керакми ёки қўл кўтармаган ҳолда, ичида айтса ҳам бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, аёлим билан кeчалари намоз ўқишим дурустми ёки алоҳида алоҳида ўқишимиз кeракми? Қандай намозлар ўқишимиз кeрак.