Ассалому алайкум! Устозлар, мен намоз ўқишни бошламоқчиман, лекин нимадан бошлашни билмай турибман. Илтимос менга йўлларини кўрсатинглар. Жавоб олдиндан катта раҳмат Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин!
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, жоме масжидда ўқилган намоз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларида ўқилган намоз савобини оларкан шу ҳақида билмоқчи эдим. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ассалому алайкум! Узрли сабаблар билан шошиб турганида ёки вақт кам қолганида, таҳоратнинг фақатгина тўрт фарзлари билан таҳорат олиб намоз ўқиса дуруст бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, ёстиқ билан таямум қилса бўладими? Уйда сув йўқ бўлса шом пайти таямум қилиб шом ўқиб хуфтонга сув келса шомни қайта ўқиймизми?