Мен давлат ишхонасида ишлайман. Намознинг (масалан пешиннинг) 4 ракъат суннатини ўқиб салом бериб, сўнг одам келиб қолса, пешин вақтидан чиқмаган ҳолда (20,30 минутдан кейин) фарз, ёки суннатини ўқиб олсам бўладими?
Соқов киши намозни қандай ўқийди? У ҳатто "Аллоху Акбар"ни ҳам айта олмайди, лекин рукуъ ва саждаларни яхши бажаради, шунда ҳам ҳар куни масжидда жамоат билан намоз ўқийди. Бу кишининг намозининг ҳукми қандай?
Мен асосан телефондан суҳбатлашиш учун махсус дастурлардан фойдаланаман. Унда менинг дўстларим группаларга қўшиб қўйишган. Табиийки, ҳар хил одам бор, ҳаёсиз сурат ва видеоларни жўнатади ва буни телефонимнинг ўзи давоми...
Маҳалламизда маҳалла имомидан бошқа аҳли илм киши ҳам бор (мадрасада ўқимаган, хужжати йўқ, аммо Қуръонни тажвид билан ўқийди). Жаноза намозларида баъзи пайтлар ўша киши намозни ўқиб юборади (маҳалла имоми бехабар). давоми...
Мен кўп ҳолатларда намоз вақти кирганида машина ёки автобусда бўлиб қоламан. Шундай пайтларда намозни ўтирган ҳолатда ўқийман. Бу ишим тўғрими? Ёки намозим қазо ҳисобланадими?
Мен кўпинча адашиб пешин намозининг 4-ракъат суннатида “иқомат”ни айтиб юбораман. Фарзида ҳам “иқомат” айтаман. Шу ишим тўғрими? Лекин “иқомат” бир марта айтилади деб эшитганман. Нима қилай устоз?