Ассалому алайкум! Бир аёл бошқа эркакнинг оиласи борлигини билиб у билан яширин никоҳдан ўтиб ота-онасига билдирмай кўришиб юрса бўладими? Бу ҳам ҳалол бўладими?
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, от гўштини ейиш мумкинми? Яқинда намоз бошлаганим учун ҳаромдан узоқлашишга ҳаракат қилмоқдаман. Олдиндан раҳмат.
Ассалому алайкум! Кўрамизки Россия бозорларида балиқларни бошига қаттиқ зарба бeриб ўлдириб, кейин сўйиб сотишади. Улар Бисмиллаҳни айтадиларми йўқми билмаймиз. Шуларни ейиш жоизми?
Ассалому алейкум! Устоз мени бир танишим номаҳрам билан бирга яшаяпти. Никоҳ ўқитмаган, унга бу жуда катта гуноҳ десам тушинмаяпти. Сизлардан илтимос шунга бирор бир йўлни кўрсатсангизлар.