Ассалому алайкум! Мени асраб олишган экан, катта бўлиб турмуш қурвотган пайтимда билдим буни. Уларни ёнлигида ҳижобсиз юрвурардим, (отам ва акам)га номаҳрам ҳисобланаманми?
Ассалому алайкум! Болани эмизиш 2 йил экани тўғрисида Қуръон ояти билан танишман. Эмизиш 30 ой эканлиги тўғрисида маълумотлар хам бор. Қандай ҳолатларда бу муддатни, яъни 2 йилни узайтиришга рухсат берилади?
Ассалому алайкум! Устозлар, иккинчи никоҳимдаги аёлни олдинги эридан қизи бўлсаю, мен шу қизни ўғлимга келин қилсам бўладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, эр-хотин қонуний ажралишган бўлса, яъни талоғини берган бўлса, улар 5-6 йилдан кейин бир бирини кўча куйда кўриб салом алик килиб гаплашишса бўладими?