Ассалому алайкум! Дўстим аёлига уч талоқ берди, сўнг масжидга бориб бошқа мазхабдан никох ўқитди. Тўғрими бу? Никох ўқиган домла Исломда талоқ ойладан кейин туради деб айтибди. Шу қанчалик тўғри?
Ассалому алайкум! Мени ота-онам ажрашган. Мен онам билан иккаламиз яшаймиз. Яқинда мени уйлатиришмоқчи. Уйланганимдан кейин хотиним алохида яшашни талаб қилишга хаққи борми?
Ассалому алайкум! Бир аёлнинг эри жаҳли устида агар кўчага сўрамасдан чиқсанг хотиним эмассан деса. Кўчага сўрамасдан чиқса талоқ тушадими?
Ассалому алайкум! Бева аёл балоғатга етмаган фарзанди, яъни етим боласи билан турмушга чиқса, фарзанд етимлигича қоладими? Унга яхшилик қилиш етимга яхшилик қилгандаги савоб учун кифоя бўладими?