Ассалому алайкум! Бир ёки икки талоқдан кейин қайта никоҳланиш мумкинлиги эътиборидан идда муддати ўтмасдан никоҳланиш жоизми. Масалан, бугун бир талоқ қўйиб, кейин афсусланса, эртасига никоҳланиши?
Ассалому алайкум! Аёлимни талоқ қилгандим кегин қайта никохланмадик орадан вахт ўтиб никохланмаган холатда бўлди 3 талоқсан деб юбордим. Энди бизга никох ўқитиб бирга яшасак бўладми?
Ассалому алайкум! Биз сафардамиз, қурилишда ишлаймиз. Бир киши айтдики уйга боришга шароит бўлатуриб узоқ вақт сафарда юрилса аёлига зулм қилган бўлинади деди. У киши тўғри айтганми?
Ассалому алайкум! Бир дўстим аёлига кўчага берухсат чиқсанг жавобинг ўзинг билан дебди. Аёли эсида йўқ рухсатсиз чиқибди. Талоқ тушадими?