Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
2874 Бишр ал-Баштоний

Бишр ибн Имрон ал-Баштоний қироатлари жуда чиройли қори бўлганлар. Ҳижрий 401 (милодий 1011) йилнинг ражаб ойида Баштон қишлоғида вафот этганлар.

 

2872 Ҳамза ал-Бузғомий Абу Тоҳир Ҳамза ибн Муҳаммад ал-Бузғомий - Бузғом (Насаф қишлоқлари)дан. бўлиб, фақиҳ уламолар Абу Тоҳир ал-Қалонисий, Абу Бакр Муҳаммад ибн Фазл ал-Бухорийдан фиқҳ илмидан таълим давоми...
2870 Абу Салама ал-Бадёнавий

Абу Салама ал-Бадёнавий - Бадёна (Насаф қишлоқлари)дан. бўлиб, зоҳид ва ориф эдилар.

2868 Абдулкарим ал-Баздавий

Абу Муҳаммад Абдулкарим ибн Мусо ал-Баздавий Абул Ҳасан ал-Баздавийнинг боболари. Бу кишидан Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ал-Ғунжор ал-Ҳофиз ҳадис ривоят қилганлар.

2867 Убайдуллоҳ ал-Баздавий Абу Абдуллоҳ Убайдуллоҳ ибн Амр ал-Баздавий пешқадам муҳаддис олимлардан. Каъб ибн Саъид ал-Қози, Аҳмад ибн Ҳафс ал-Ижлий ва Абу Ваҳб Муҳаммад ибн Музоҳимдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу давоми...
2866 Муҳаммад ал-Баздавий

Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Баздавий «Қози ас-садр» (Қозиларнинг пешвоси) номи билан танилганлар. Бухорода имло ва фиқҳдан дарс берганлар

2865 Али ал-Баздавий Абул Ҳасан Али ибн Муҳаммад ал-Баздавий бу нисбат билан машҳурдирлар. «Фақиҳу Мовароуннаҳр» (Мовароуннаҳрнинг фақиҳи) ва «Устоз ул-аимма» (Имомларнинг устози) унвонларининг соҳиби. давоми...
2862 Ҳасан ал-Батхудоний ан-Насафий Абу Али Ҳасан ибн Абдуллоҳ ал-Батхудоний ан-Насафий - Батхудон (Насаф қишлоқлари)дан. Бу киши шайх, фозил, солиҳ, ҳалолу покиза, чиройли сийратли қори эдилар. Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад давоми...
2860 Муҳаммад ал-Боёний Абу Яъло Муҳаммад ибн Абу Таййиб Аҳмад ал-Боёний - Поён (Насафнинг маълум ва машҳур маҳаллалари)дан бўлиб, имом эдилар. Араб тили ва адабиётини жуда яхши билардилар. давоми...
2858 Маҳмуд ал-Идрисий ат-Тараб­лусий Абул Қосим Маҳмуд ибн Исмоил ал-Идрисий ат-Тараб­лусий имом, фозил, муфтий ва чиройли сийратли эдилар. Умрларини илм ўрганиш ва уни ёйиш билан ўтказганлар. Муҳаммад ас-Самъонийдан таълим олганлар. давоми...
2857 Абдураҳмон ал-Астрободий ал-Идрисий Абу Саъд Абдураҳмон ибн Муҳаммад ал-Астрободий ал-Идрисий шу нисбат билан машҳурдирлар. Астрободлик бўлиб, кейинчалик вафотларига қадар Самарқандда яшаганлар. «Тарихи Астробод» ва давоми...
2856 Муҳаммад ал-Ибсаний Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Ғоним ал-Ибсаний ҳам шу қишлоқдан бўлиб, Муҳаммад ибн Масъуд ал-Кешийдан таълим олганлар. Ҳижрий 425 (милодий 1035) йил жумодул охир ойининг ўн тўққизинчи куни, шанба кечаси вафот давоми...
2855 Абул Муаййин Маймун ал-Ибсаний Абул Муаййин Маймун ибн Аҳмад ал-Ибсаний - Ибсан (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан. Абу Бакр ал-Баладий ривоят қилган Имом ал-Бужайрийнинг «ал-Жомеъ ас-саҳиҳ» давоми...
2854 Юсуф ал-Ибсаний Абу Яъқуб Юсуф ибн Абу Бакр ал-Ибсаний - Ибсан (Насафдан бир фарсах узоқликдаги қишлоқ)дан. Бу киши шайх, фозил, қори, чиройли сийратли ва кўп ибодат қилувчилардан эдилар. Абу Бакр Муҳаммад давоми...
2852 Ҳумайд ал-Фақиҳ ал-Аншамисний Абул Ҳасан Ҳумайд ибн Наим ал-Фақиҳ ал-Аншамисний - Аншамисн (Насаф қишлоқлари)дан. Бу киши солиҳ, фақиҳ, зоҳид ва тақводорлардан эдилар. Асад ибн Ҳамдавайҳ ан-Насафийдан таълим олганлар. Абул давоми...
Топ рейтинг www.uz Openstat