Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

# Маълумот Матни
1864 Андақ

Бухородан ўн фарсах узоқликдаги қишлоқ. Навоий вилояти Қизилтепа тумани Тошработ ҚФЙга қарашли Хўжа Ҳасан Андоқтепа қишлоғи. 

1863 Умар ал-Анжофириний ал-Бухорий Абу Ҳафс Умар ибн Жарир ал-Анжофириний ал-Бухорий - Анжофирин қишлоғидан. Саъид ибн Масъуд, Абу Сафвон Исҳоқ ибн Аҳмад ас-Суламий ва Абдуллоҳ ибн Абдулваҳҳоб ал-Хоразмийдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абул давоми...
1862 Анжофирин

Бухоро қишлоқларидан. Вобкент туманидаги Анжирбоғ қишлоғи.


1861 Аҳмад ал-Анбардувоний Абу Комил Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Анбардувоний - Анбардувон қишлоғидан бўлиб, «Ал-Басирий» лақаби билан танилганлар. Абул Ҳасан ал-Бузжонийнинг невараси эдилар. Абу Комил ал-Басирий Шофеъий мазҳабида бўлиб, кўп давоми...
1860 Анбардувон

Бухоро қишлоқларидан. Вобкент туманидаги Авардувон қишлоғи.

1859 Башшор ал-Амдизий ал-Бухорий Абу Бишр Башшор ибн Абдуллоҳ ал-Амдизий ал-Бухорий - Афшавон қишлоғидан бўлиб, Муҳаммад ибн Фузайл, Вакиъ ибн Жарроҳ ва Исо ибн Мусо ал-Ғунжордан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Саҳл ибн Шозавайҳ ҳадис ривоят давоми...
1858 Амдиза

Бухоро қишлоқларидан.

1857 Аҳмад ал-Афшавоний Абу Наср Аҳмад ибн Иброҳим ал-Афшавоний - Афшавон қишлоғидан бўлиб, ушбу нисбат билан машҳур эдилар. Ибн Динорнинг Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис тўпламларини Абу Бакр Муҳаммад ибн Юсуф давоми...
1856 Афшавон

Пешку туманидаги Афшона қишлоғи. Бухородан тўрт фарсах узоқликда.


1855 Муҳаммад ал-Афрахший

Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳотам ал-Афрахший Бухоро машойихларидан. Ибн Ҳайит номи билан танилган эдилар.

1854 Аҳмад ал-Афрахший ал-Бухорий Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Афрахший ал-Бухорий Бухоро аҳлидан бўлиб, олимларнинг пешвоси ва раисларидан эдилар. Фарахш қишлоғидан. Исмоилий нисбати билан танилган эдилар. Буни юқорида зикр қилганман. Муҳаммад давоми...
1853 Фарахш

– Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган. Жондор туманидаги Варахша қишлоғи. 

1852 Афрахш

– Бухоро қишлоқларидан бўлиб, Бухородан тўрт фарсах узоқликда жойлашган. Жондор туманидаги Варахша қишлоғи. 


1851 Нуҳ ал-Ушмиюний ал-Бухорий Абу Аҳмад Нуҳ ибн Мансур ал-Ушмиюний ал-Бухорий -  Ушмиюн қишлоғидан. Маккий ибн Иброҳим, Иброҳим ибн Сулаймон аз-Зиётдан ҳадис ривоят қилганлар. Ўзларидан эса Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Бухорий ҳадис давоми...
1850 Ҳотам ал-Ушмиюний ал-Бухорий

Абу Абдуллоҳ Ҳотам ибн Қудайд  ал-Ушмиюний ал-Бухорий  Ушмиюн қишлоғидан. У кишидан Имом Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий ва Убайдуллоҳ ибн Восил ал-Бухорий ҳадис ривоят қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat