# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1048 | зафор | Зафор – Яман қишлоқларидан бири, баъзи ривоятларда Азфор деб ҳам келган. |
1047 | ифк | Ифк – уйдирма, туҳмат. Бу сўз диний манбаларда кўпинча Оиша розияллоҳу анҳога нисбатан қилинган туҳмат маъносида ишлатилади. |
1046 | аффаакун | «Аффаакун» – каззоб. |
1045 | ваҳара | Ваҳара – саҳрода юрадиган калта, малла‑қизғиш қурт. |
1042 | ҳимяр | Ҳимяр – Ямандаги қадимий ўлка. Бусро – Шомдаги шаҳар. Макка билан Ҳимярнинг ораси ҳам, Макка билан Бусронинг ораси ҳам тахминан 1200‑1300 километр келади. |
1040 | ғиидо | «Ғиидо» – ноқис қилинди. |
1038 | маъдан | Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси. |
1037 | утруж | Утруж – рутасимонлар оиласига мансуб бутасимон дарахт ва унинг меваси (цитрон, грейпфрут). Меваси лимонга ўхшаш, ёқимли таъмли ва ўта хушбўй ҳидли бўлади. Уни «ширин лимон» ҳам дейишади. |
1036 | махфий суҳбат | «Махфий суҳбат» – қиёмат куни Аллоҳ билан банда ўртасида бўладиган суҳбат. |
1035 | умро | «Умро» – «умрбод» дегани. Истилоҳда умро деб бирор мулкни бировга бир умрга ҳиба қилишга айтилади. Масалан, бир киши бировга «Мана бу ҳовлим мен ўлгунча (ёки сен ўлгунча) сеникидир», деса, ҳовли ҳиба давоми... |
1034 | зотун-нитоқ | «Зотун-нитоқ» – «белбоғ соҳибаси» дегани. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан ҳижратга отланганларида Асмо розияллоҳу анҳо озуқа хуржунининг оғзини ўз белбоғи давоми... |
1033 | ҳаворий | Ҳаворий – хос ёрдамчи. |
1032 | жумодо | Жумодо – жумодил-охир ойи. Жумодис-сонийни ҳам шундай номлаш бор. Ражаб ойини «Музар ражаби» деб таъкидланганининг боиси шуки, Музар қабиласи бу ойни кўпроқ улуғлаган, бошқа ойлар билан унинг ўрнини давоми... |
1031 | ла аввааҳун | «Ла аввааҳун» - кўп оҳу нолали дегани. Муаллиф ояти каримада келган Иброҳим алайҳиссаломнинг бу сифати ҳайиқиш ва қўрқув юзасидан ҳосил бўлганини таъкидламоқда. Шу билан бирга, ундан ясалган давоми... |
1030 | марфуъ | Марфуъ – Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга изофа қилинган сўз, феъл, тақрир ёки сифатдир. |