# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1440 | мутакаллим | ақийда илми борасида мутахассис, мусулмон илоҳиёт оқимлари. |
1439 | мутакаббир | кибрли, мағрур, ўзига бино қўйган, ўзини катта тутувчи. |
1438 | мутааххир | кейинги асрларда яшайдиган уламолар. |
1437 | мусҳаф | саҳифаланган, Қуръони карим. |
1436 | мусулмон | ислом динига эътиқод қилувчи киши. |
1435 | мустажоб | ижобат қилинган, қабул қилинган. |
1434 | муснид | ҳадисларни санади билан биладиган киши. |
1433 | муснад | асосланган, далилланган, яъни иснодга асосланган. Ҳадис тўпламларининг илк тури. Унда ҳадислар ровий саҳобийларнинг исмлари, фазилатлари, исломга кириш тарихига кўра жойлаштирилган бўлади. Ҳар бир давоми... |
1432 | мусанниф | муаллиф, асар ёзган киши. |
1431 | мусаннафот | ёзилган китоблар, асарлар. |
1430 | муршид | тўғри йўлга бошловчи; тасаввуф йўлига кирганларни ҳидоятга бошловчи устоз, шайх. |
1429 | муртазо | ундан рози бўлинган |
1428 | муртад | ислом динидан қайтган, ундан воз кечган, чекинган одам. Муртаднинг исломда қилган барча амаллари беҳуда кетади. |
1427 | мурсал | санадининг охиридан тобеъиндан кейин бирорта ровий тушиб қолган ҳадис. |
1426 | мурид | хоҳловчи; тасаввуф йўлига кириб, муршидга қўл берган шогирд. |