# | Маълумот | Матни |
---|---|---|
1605 | ғани | бой, бадавлат. |
1604 | ғайридин | бошқа динга эътиқод қилувчи, бошқа диндаги киши. |
1603 | ғайб | йўқлик, барча кўринмас нарсалар, келажак, ғоиблик, инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари билан идрок эта олмайдиган ҳодисалар. |
1602 | ғазот | жанг, уруш, маърака. |
1601 | Қуръон | Аллоҳнинг Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилган китоби; Аллоҳнинг каломи; илоҳий китоб. |
1600 | Қурайш | Пайғамбар алайҳиссаломнинг қабилалари. |
1599 | қомусий олим | илмнинг барча турларидан хабардор бўлган аллома. |
1598 | қойим | турувчи, ишни тадбир қилиб бошқарувчи |
1597 | қози | тайин қилувчи, ҳукм чиқарувчи, шариат ҳукмларини тайинловчи. |
1596 | қироат | Қуръон оятларини тажвид қоидаларига риоя қилган ҳолда, ўзига хос оҳангда ўқиш. |
1595 | қиёмат | инсонларнинг ўлгандан сўнг қайта тирилиш куни, бу дунё тугагач, у дунёда ҳамма тирилиб, сўроққа тўпланадиган кун; охират, маҳшар. |
1594 | қаср намози | 90 км.дан ортиқ масафога сафар қилган киши тўрт ракаатлик фарз намозларни икки ракаат қилиб ўқиши. |
1593 | қаландар | дунё роҳатларидан воз кечиб, суфийлик йўлини тутган, келажак ва бугунги кун ташвишларини бутунлай унутган, фақирлик, хокисорлик ва маломатни ўзи учун шиор қилиб танлаган, жамоа одатини тарк этган, тасаввуф давоми... |
1592 | қазои қадар | пешанага ёзилган нарсанинг ижро этилиши. |
1591 | қадар | пешонага битилган нарса, Алмийсоқда ҳукм қилинган ишлар. |