Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бир ҳадис хақида

05:53 / 11 май | Lola | 808
Ассалому алайкум! Яқинда телеграмда бир ҳадис тарқади, яъни "Жаброил алайҳиссалом, 2 раъкат намоз ўқиди, бу 2 раъкат намоз ўқиши охират йили билан 4 минг йил давом этди. Намозни тугатиб: - “Ë роббим, коинот яратилганидан бери шундай намоз ўқиган бошқа банданг борми?!- деб сўради. Аллоҳ таоло мархамат килди: — Охир замонда келадиган уммати Муҳаммаддан, Ҳабибимнинг умматидан бир бандам таҳоратида камчиликлар билан, хатолар билан, ҳар хил ўй-фикрлар билан ва ҳатто неча раъкат қилаëтганини унутиб 2 ракъат намоз ўқийди. Уларнинг бир неча дақиқада ўқийдиган намози сен 4 минг йилда ўқиган намозингдан "Мақбулроқ" бўлади. — Ë Роббим, нима учун уларнинг намози бунчалик «Қийматли» бўлади?! — Чунки улар менинг ҳузуримга душманимни мағлуб қилиб келадилар. Сенда эса душман йўқ ! Улар –дунё севгисидан узоқлашадилар, нафсларининг ëмонлигидан қутулишга ҳаракат қиладилар, шайтоннинг васвасасига учмасдан "Аллоҳу акбар" дейдилар ! (Имом Ғаззолий...) Ушбу ҳадис саҳиҳми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat