Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳадисдаги икки совуқ нарса нима?

18:01 / 24 май | بنت شوكة | 643
Ассаламу алайкум. Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Ким икки совуқ намозни ўқиса, Жаннатга киради” дейдилар. Икки совуқ намоздан мурод қайси намозлар?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! 

عَنْ جَرِيرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى الْقَمَرِ لَيْلَةً فَقَالَ: إِنَّكُمْ سَتَرَوْنَ رَبَّكُمْ كَمَا تَرَوْنَ هَذَا الْقَمَرَ لَا تُضَامُونَ فِي رُؤْيَتِهِ، فَإِنِ اسْتَطَعْتُمْ أَلَّا تُغْلَبُوا عَلَى صَلَاةٍ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا فَافْعَلُوا، ثُمَّ قَرَأَ - وَسَبِّحْ بِحَمْدِ رَبِّكَ قَبْلَ طُلُوعِ الشَّمْسِ وَقَبْلَ غُرُوبِهَا -. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.
وَلِلشَّيْخَيْنِ: مَنْ صَلَّى الْبَرْدَيْنِ دَخَلَ الْجَنَّةَ
 

Жарийр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдилар-да:
«Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Уни кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз, шуни қилинг, дедилар-да, «Қуёш чиқиши ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбеҳ айт» деган оятни ўқидилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятларида:

«Ким икки совуқ (намоз)ни ўқиса, жаннатга кирур», дейилган.
Шарҳ: Ҳадиси шарифдаги қуёш чиқишидан олдинги намоз – Бомдод намози, қуёш ботишидан олдингиси эса – Аср намози деб билмоқ лозим.
Ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Охиратда намозхон бандалар Аллоҳ таолонинг жамолини худди тўлин ойни кўргандек, қийналмасдан кўришлари ҳақ эканлиги.
2. Бомдод ва Аср намозларининг ўта аҳамиятли эканлиги.
3. Бомдод ва Аср намозларига алоҳида эътибор билан қараш лозимлиги. Чунки уйқу ва бош¬қа нарсалар бу икки намозни ўз вақтида адо этишга монелик қилиб қолиши мумкин.
4. Айтилган гапга Қуръондан далил келтириш яхшилиги.
Ушбу ҳадиси шарифга қаттиқ амал қилган ҳолда Бомдодга ухлаб қолишнинг олдини олайлик. Асрни ўтказиб юбормаслик тадбирини кўрайлик. Ана шунда қиёматда Аллоҳ таолонинг жамолини кўришга муяссар бўлиш учун тинмай интилаётганлар сафидан жой олган бўламиз.
«Ким икки совуқ (намоз)ни ўқиса, жаннатга кирур».
«Икки совуқ» намоз – Бомдод ва Аср намозларидир. Баъзи уламолар «Улар Бомдод ва Хуфтон намозларидир», деб айтадилар. Лекин бу  ҳадисларда Бомдод ва Аср намозларига алоҳида эътибор берилишининг боиси бор. Аввало бу икки намоз ер юзига муҳофаза учун тушиб-чиқиб турадиган фаришталар алмашинадиган вақтда ўқилади. Ўша алмашинишдан сўнг чиққан фаришталардан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло: «Бандаларимни қай ҳолда тарк этиб келдингиз?» деб сўрайди.
Шу боис ҳам ўша вақтларнинг намозини ўқиб турган бандалар катта фазлга эга бўладилар. Шу билан бирга, Бомдод намози ширин уйқу ва дам олиш пайтида, Аср намози эса одамлар маишат учун роса уриниб турган пайтда ўқилади. Ким ширин уйқуси ва маишатидан кечиб, бу икки намозни ўз вақтида ўқишда бардавом бўлса, жаннатга киради. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat