Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Отамни норози

09:31 / 08 май | Murod | 704
Ассалому алайкум! Бир неча ой аввал отам билан тортишиб қолгандим отамни жуда қаттиқ ҳафа қилгандим. Бунинг сабаби, отам Аллоҳ ҳақида жуда ёмон сўз айтганди ўшандан буён отамга меҳр қўёлмайман. Отам кўп ичадилар, фаҳш сўзларни кўп айтадилар. Отам мендан норози бўлганини кўп такрорлайдилар, мен отам билан кўп тортишиб қоламан, ҳозирда бир-биримиз билан гаплашмаймиз. Менга маслаҳат беринглар.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз, охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Отангизга қабул қилсалар гапиринг, қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтинг.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:  
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳ таоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. “Ота-она билан баҳслашса бўладими?” деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам баҳслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat