Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар қабри

15:42 / 30.11.2015 | Muhammadali1986 | 2736

Ассалому алайкум! Анча олдинроқ “Самарқанд шаҳридаги Дониёр пайғамбар қабри” дейилган жой уларга тегишли эмаслиги тўғрисида жавоб берилган эди. Дониёр пайғамбар ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тарих ва сияр илмининг олимлари : Дониёр алайҳиссалом Бану Исроил пайғамбарларидан бирлари бўлиб, у кишини Байтул Мақдисни вайрон қилган, Бану Исроилдан бир қанчасини қатл қилган ва Тавротни ёқиб юборган Бухтуннаср подшоҳнинг замонасида яшаганларини айтишади. Ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан Анас розияллоҳу анҳудан бир ривоятни келтирадилар. Саҳобалар Тустарни фатҳ қилганларида тобутда бурнининг катталиги бир зироъ бўлган бир кишини топдилар. Тустар аҳли қаҳадчилик бўлганида уни очиқ ҳавога олиб чиқишар ва уни васила қилиб ёмғир сўрашар эди. Абу Мусо бу ҳақида ҳалифа Умар ибн Хаттобга мактуб йўлладилар. Мактубнинг жавобида Умар розияллоҳу анҳу : "У набийлардан бир набийдир. Олов ва ер анбиёларни емайди. Ўзинг ва шерикларинг фикр қилиб, сизлардан бошқа ҳеч ким билмайдиган жойга уни дафн қилинглар" деб ёздилар. Анас розияллоҳу анҳу : “Мен ва Абу Мусо иккимиз уни дафн қилдик” дедилар. Муторриф ибн Моликдан: “Абу Мусо Ашъарий билан биргаликда Тустарни фатҳ қилишда қатнашдим. Сус деган жойда Дониёр алайҳиссаломни топдик. Сус аҳли қаҳадчиликка учрасалар, уни васила қилиб, Аллоҳдан ёмғир сўрашар эди. Дониёр алайҳиссалом билан бирга 60та оғзи беркитилган кўзаларни ҳам топдик” деб ривоят қилинади. Ибн Абу Шайба ривояти. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat