Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўдакларга илмли инсонлардан дуо олиш ва азон айтиш ҳақида

00:00 / 19.01.2007 | eski savollar | 1560

Ҳазрат ҳадислардан маълумки Муҳаммад (с.а.в.)га янги тугилган гўдаклар саҳобалар томонидан олиб келинган ва Пайғамбаримиз томонидан гўдаклар танглайи кўтарилиб уларнинг оғзига хурмо солганлар ва дуо қилганлар, шунга нима дейсиз? 1. Янги туғилган чақалоқни илмли олимга кўрсатиш ва ундан дуо сўраш жоизми? 2. Қиз чақалоқнинг қулоғига ким азон айтади? 3. Сизга кўп савол бериб юбордим, чамаси. Саволларга тез жавоб қайтаришда ёрдам берадиган шогирдларингиз борми? 4. Радио эшиттиришларда равон, тутилмасдан, оғир-босиқ, юмшоқлик, файзли гапиришингизнинг сири нимада? 5. Эшикдан кирганда нега меҳмонларни тикка туриб эшик қаршисида кутиб оласиз? 6. Нега сизни юзларингизда ғамгинлик, маъюслик бор? 7. Сиз ҳам ўйин-кулги, оилангизга вақт ажратасизми ёки фақат биз заифлар билан оворамисиз? Қўшимча саволлар учун олдиндан узр. Нимаики шаърий ниятларингиз бўлса ҳаммасини Аллоҳ ижобат этсин. Омин! Халқимизнинг бахтига омон бўлинг! Ўзингиздан худди сиз каби яхши шогирд қолдиринг, токи у сиз каби биз ёшларга ҳидоят етакчиси бўлсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Гўдакларни илмли кишиларга кўрстиб дуо олиш жоиз. Қиз чақалоққа ким азон айтса ҳам бўлаверади. Ҳозирча жавоб беришга ёрдамчилик қилаётганлар йўқ. Қолган саволларингизга жавоб бериш бу саҳифанинг иши эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat