Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилада жанжалда ишлатилган сўзлардан Талоқ тушадими?

00:00 / 24.08.2010 | eski savollar | 1355
Оилада эр ҳотин о'ртасидаги жанжалда тур ко'зимдан ё'қол, ко'зимга ко'ринма, чиқ уйимдан, то'рт тамононг қибла ва ҳаказо, шу каби со'злардан талоқ тушадими? Бу ҳоллатлардан кейин яна ярашиб яшаб кетаётганлар қанча бунга шарияти исломни мунасабати қандай? Олдиндан рахмат. Аллоҳим о'зи рози бо'лг'ай?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

КИНОЯЛИ ТАЛОҚКинояли талоқ уни ва ундан бошқа нарсани эҳтимоли бор нарсадир.Бунда талоқни ҳам, бошқа маънони ҳам англатиладиган лафзни хотинига нисбат бериб ишлатилади.Бас, чиқ, кет, тур кабиларда жавоб эҳтимоли бор.Яъни, хотиннинг саволига жавоб эҳтимоли бор.Холийсан, бегонасан, ажрагансан, кесилгансан ва ҳаромсанга ўхшашларда сўкиш эҳтимоли бор.Яъни, яхшиликдан холийсан, тоатдан бегонасан, тўғри йўлдан ажрагансан, яхши ахлоқдан кесилгансан, суҳбатга ҳаромсан кабилар бўлиши мумкин.Сана, бачаданингни тозалигини бил, сен биттасан, сен ҳурсан, ихтиёрингни қилавер, ишинг ўзингнинг қўлингда, йўлингни очиб қўйдим ва сендан ажрадим кабиларда иккисининг ҳам эҳтимоли йўқ. Яъни, жавобнинг ҳам, сўкишнинг ҳам эҳтимоли йўқ. Бунга ўхшаш лафзларда талоқнинг ёки бошқа нарсанинг маъноси бўлиши мумкин.Мисол учун, санайвер, деганда, Аллоҳ таолонинг сенга берган неъматларини сана деган бўлиши ёки талоқсан иддангни сана деган бўлиши ҳам мумкин. Шунингдек, «бачаданингни тозалигини бил»да агар тоза бўлса талоқ қилмоқчиман маъноси бўлиши ёки сени талоқ қилдим, энди бачаданингни тозалигини билгин, маъноси ҳам бўлиши мумкин.Сен биттасан деганда, сен биттасан, сендан бошқа йўқ деган бўлиши ҳам мумкин ёки сен битта талоқсан деган бўлиши ҳам мумкин.Сен ҳурсан деганда, сен чўриликдан ҳурсан дегани бўлиши ёки сен никоҳ боғланишидан ҳурсан деган бўлиши ҳам мумкин.Ихтиёрингни қилаверда хоҳлаган ишингни қилавер деган бўлиши ёки талоқда ихтиёрингни қилавер, деган бўлиши эҳтимол. Ишинг ўзингнинг қўлингда деганда, билган ишингни қилавер деган бўлиши ёки талоқ иши сенинг қўлингда хоҳласан ўзингни ўзинг талоқ қилавер деган бўлиши ҳам эҳтимол. Йўлингни очиб қўйдим ва сендан ажрадимда маъно ойдин.Бас, ризоликда ҳаммаси ниятга боғлиқ бўлади. Ғазабда аввалги икки қисмда ва талоқ музокараси бўлиб турганда биринчи қисмда ниятга қараб бўлади.Мазкур матнлардан киноя лафзлари уч қисмга бўлиниши билинади;1. Хотиннинг талоқ ҳақидаги саволига жавобнинг эҳтимоли бор лафзлар.2. Сўкиш эҳтимоли бор лафзлар.3. Мазкур икки маънодан бошқа маъноларнинг эҳтимоли бор лафзлар.Шунингдек, киноя лафзларининг айтиладиган ҳолатлари ҳам уч хил бўлади.1. Розилик ҳолати.2. Ғазаб ҳолати.3. Талоқнинг музокараси бўлиб турган ҳолат. Агар киноя лафзларининг уч тури ҳам розилик ҳолатида, ғазаб ёки талоқ тўғрисида гап-сўз бўлмай туриб айтилган бўлса талоқ тушмайди. Аммо, эр мен бу гапни талоқ нияти билан айтим деса, талоқ тушади.Агар ғазаб, уруш-жанжал ҳолати бўлса, биринчи ва иккинчи қисмдаги лафзлар билан дарҳол талоқ тушмайди. Балки эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Талоқни ният қилган бўлса, тушади. Бўлмаса, йўқ. Аммо ғазаб ҳолатида санайвер каби саволга радни ёки сўкишдан бошқа маънони ифода қиладиган лафзларни айтганда талоқ тушади. Мазкур лафзларни ғазаб устида айтган эр кейинчалик, мен талоқни ният қилмаган эдим деса, гапи қабул қилинмайди.Агар эр-хотин орасида талоқ масаласи ўзаро баҳс қилиниб турганда эр мазкур уч хил лафзлардан бирини айтса биринчи тоифадаги лафзларда ниятига боғлиқ бўлади. Қолган иккисида тўғридан тўғри талоқ тушаверади.Бас, агар учтани ният қилган бўлса, улар тушади. Ундан бошқа ҳолатда бир боин талоқ тушади.Киноя лафзларини айтган киши уларни айтаётган пайтида уч талоқни ният қилган бўлса, уч талоқ тушади. Аммо ҳеч нарсани ният қилмаган, бир ёки икки талоқни ният қилган бўлса, бир боин талоқ тушади.Идда сана, бачаданингни тозалигини бил, сен биттасанларда бир ражъий талоқ тушади.Байнунат ва ҳурматни эрга нисбат бериш билан ҳам боин талоқ тушади. Эрга талоқ нисбатини бериш билан тушмайди.Эр хотинига, мен сенга боинман ёки мен сенга ҳаромман деса ва талоқни ният қилса, талоқ тушади. Аммо мен сенга талоқман деса, тушмайди. Чунки талоқни эрга нисбат бериб бўлмайди. Уни фақат аёлга нисбат берилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat