Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматга қолувчи қарз

17:02 / 05.02.2019 | Jamoliddin | 534
Ассалому алайкум! Қадрлик устозлар, биз бир танишим билан бирга иш қилгандик. Иш бошлангандан кӯп ӯтмасдан мен ӯз улушимни чиқазиб олишга мажбур бӯлдим. Орадан 7 йиллар ӯтиб яна шу масала кӯтарилди. Орамиздан анча ёмон гаплар ӯтди. Шу пайтгача бир оғиз ишдан кӯрилган зиённи тӯлашим кераклигини айтмаганди. Жахл устида қанча беришим кераклигини сӯрадим. Ишга умумий 37000 тикилган, ишдан зиён 25000 бӯлган ва мени улушим 5000 еди. Шунда, хохласангиз 12000 зиённи 3га(ишда 3 киши пул тиккан) бӯлиб 4000 беринг. Хохласангиз сиз ишдан чиқётган пайт 5000 ишлатилган эди шундан 1650 (30% зиён хисобидан) беринг деди. Уша пайт жахл устида 1650ни қилиб беришим ва хеч қандай савол сӯрамаслигимни баён қилдим. Вахоланки бу иш охирида танишим тӯламаган хақларини (400-600 атрофида)мен хақдорларга тӯлагандим. Алхамдулиллах, бугун қарзимдан бутунлай қутилдим. Хамма пулни тӯлаб бӯлиб яна қарзим борми десам ёқ деди. 3 маротаба хисоб-китоб қилиши ва орамиздаги олди-бердиларни қараб чиқиши йӯқса қиёматга қолишини айтдим. Лафз қилганим учун тӯлаган пулларимни айтмадим. Айтингчи уша ман тӯлаган пуллар энди қиёматга захира бӯлиб қоладими, ёки лафзимдан қайтиб унга қаерда ва қанча пул тӯлаганимни айтишим керакми? Узундан узун савол учун сизлардан узр сӯраб қоламан.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Айтиб, олинг. Айтмасангиз ихтиёрингиз. Албатта савобини оласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat