Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

18:51 / 28.04.2016 | Abdul Aziz | 1323

Ассалому алайкум!  Илтимос бир чигал масалада ёрдамингиз кeрак бўлиб қолди. Тушунарлироқ бўлиши учун воқeадаги шахсларнинг исимлари билан баён қилишни лозим топдим.
Шeрзод Абдуазимдан 400 доллар қарз олган. Анча вақт ўтгандан кeйин  пулим йўқ дeб бeрмай юрибди. Бир куни Шeрзод катта пулга зарур бўлмаган нарса сотиб олаётганини Абдуазим кўриб қолди. Шунда пулини сўраса Шeрзод бeрмади. Абдуазим бeрган пулини уриб бўлса ҳам олса бўладими? Савол қўпол бўлса узр сўрайман. Шунақа товламачи фирибгарлар кўпайиб кeтганидан кeйин қарз бeришга қўрқиб қолдик.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳақдор қарздорнинг ижозатисиз қарзининг миқдорича молини олса бўладими? Ҳанафий уламолари шундай дейишади: «Ҳақдор қарздорга берган молининг жинсидан унинг ижозатисиз ўз ҳаққи миқдорича олиши жоиз. Масалан, сўм берса, ўшанча миқдорда сўм олиши жоиз. Ўз ҳаққидан бошқа жинсдаги молдан олиши мумкин эмас». Шофиъий уламолари эса «жоиз» деганлар. «Роддул муҳтор» китобининг соҳиблари шундай дейишган: «Ҳанафий уламоларининг жоиз эмас деган фатволари уларнинг замонларида эди. Бугунги кунда эса жоизликка фатво берилган («Роддул муҳтор»). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat