Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон вақти масаласида ихтилоф

20:25 / 24 январь | Mirzadavlat Latofjonov | 602
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар мен Масквада заводда ишлайман, олдин ҳам бу ерда пайдо бўлган муаммолар ҳақида кўп савол бердим ва берган жавобларингиз менга жуда фойда беряпти, бунинг учун сизларга катта раҳмат ! Энди рухсатингиз билан навбатдаги саволни яъни бу ердаги намозхонлар билан ўртамизда ихтилофга сабаб бўлаётган масалани сизларга йўлласам. Уларнинг баъзилари азонни намоз вақти кирмасдан 10-15 дақиқа олдин айтиш керак деб шундай қилишади. Бу ердаги тожиклар ҳаммаси азонни ҳам фарздан олдинги суннатни ҳам намоз вақтидан олдин адо этиш керак дейишади ва кўпинча шундай қилишади. Ўзбеклар ҳам аксари Ўзбекистондалигимизда масжидларда азонни намоз вақти кирмасдан 10-15 дақиқа аввал чақиради ва жамоат тўплангач намоз вақти кирса суннат ва фарз ўқилади дейиаҳади. Мен эса ундай эмас, Азонни намоз вақти киргандагина чақирилади ва жамоат тўплангунча бир оз кутилади дейман. Баъзилардан ташқари деярли ҳамма гапимга ишонмайди. Энди мен улар билан биргаликда ўқишга ҳам ҳайронман. Суннатнику намоз вақти киргандагина ўқийман, мажбур кутишади лекин азонни чақириб бўлишган бўлишади. Сизлардан илтимос далиллар келтириб уларга тўғри йўналиш кўрсатинглар, ва лекин шунда ҳам бу интернетта ёзаверади деб ишонишмаса мени нима қилишимни маслаҳат беринглар ! Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Барча фиқҳий китобларимизда намоз вақти киришдан олдин азон айтиб қўйилса у азонни қайта айтилади дейилган. "Кифоя" китобида қуйидагича келади:

Агар азон вақтидан олдин айтилган бўлса, қайта айтилади.

Намознинг вақти кирмай туриб азон айтиш ҳаромдир, чунки азон вақт кирганини билдириш учун айтилади. Вақтидан олдин айтилган азон эса алдамчилик ва жаҳолатдир. Шунинг учун азон вақтидан олдин айтилса, вақт киргандан кейин қайтадан айтилади.

 Бундан Ўзбекистондаги каби соат 13:00да айтилиш керак деган нарсани тушиниб олмаслик керак. Чунки бу жамоатни бир хилда вақтда ўқишга ўргатиш, ишхонадаги ва бошқалар улгуриши учун жорий қилинган. Аслида қиш кунларида пешиннинг вақти 12:30да киради. Пешиннинг вақти кириш билан азон айтиш жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat