Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Судхўрлик, насия савдоси ва саломдан олдинги дуо

00:00 / 11.05.2007 | eski savollar | 1207
Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари!Сиздан илтимос қуйидаги 3та саволга жавоб берсангиз:1. судҳо'рлик ҳақида. Бир одам иккинчи одамдан 100000 со'м қарз со'раб,6 ойдан кейин 120000 со'м қилиб қайтараман деса судҳо'рлик бо'ладими (я'ни қарз бераётган одам фоиз қо'ймаяпти,балки олувчининг о'зи фоиз билан қайтармоқчи)?2. насия савдоси ҳақида. Мисол учун мен 1000 со'млик молни нақд пулга 1200 со'мга сотиб 200 со'м фойда қилмоқчиман.Лекин бир ҳаридор 1200 со'м нақд пули ё'қлигини ,балки ма'лум муддатда бо'либ-бо'либ то'лашини айтти.мен унга жавобан, агар бо'либ то'лайдиган бо'лсанг баҳоси 1200 эмас,балки 1500 бо'лади ва бу миқдорни 3 ой давомида 500 со'мдан то'лаб узасан десам,1200 со'мни устига қо'шимча қо'йган 300 со'м мен учун ҳалолми ёки ҳаромми?(ёки фақат 1200 со'мни бо'либ беришим керакмиди?)3.намоздаги саломдан олдинги дуо ҳақида. Намоз со'нгидаги саломдан олдин қилинадиган дуода Аллоҳдан ҳоҳлаган нарсани со'раб дуо қилса бо'ладими? Ёки албатта фақат Роббана атина...... дуосини о'қиладими?о'збек тилида ҳам дуо қилса бо'ладими ва бу дуода қо'ллар ҳолати қандай (қо'ллар тиззада турадими ёки дуога очгандей турадими)? олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Эгасига фойда келтирган ҳар бир қарз судхўрликдир. У фойдани сўраб оладими ёки қарздор ўзи берадими фарқи йўқ.2. Бу хилдаги савдо ҳалол.3. Намознинг ичидаги дуода одамлардан сўрайдиган нарсаларни тилаб дуо қилса жоиз эмас. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Муслим, Абу Довуд ва Аҳмадлар келтирган ривоятда «Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», деганлар».Бизда Пайғамбар алайҳиссаломга саловотдан кейин «Аллоҳуммағфир лии» деб бошланадиган машҳур дуони ўқиш одатга айланган.Аллоҳим! Менга фалон нарсани ризқ қилиб бергин! Фистончини хотин қилиб бергин каби дуолар ҳаромдир.Намознинг ичидаги дуо албатта араб тилида бўлиши шартлигига барча фуқаҳолар иттифоқ қилганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat