Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Валий

00:00 / 13.03.2011 | eski savollar | 740
Ассалому алайкум.Тариқат пирлари ҳазрат Гиждувоний, ҳазрат Нақшбандий ва кöплаб авлиёларнинг кароматларини нима дейиш мумкин. Ва ҳозирги кунда ҳам шундай авлиё валий зотлар бор дейишликка "Мендан кейинги уламоларим мендан олдин о'тган бани исроил пайг'амбарлар даражасида туради" ва "улар қиёматгача шундай одамлар келади" дейилган ҳадислар далил бо'ла оладими.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

КАРОМАТ ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ«Каромат» «карума» - «якруму» феълидан олинган масдар бўлиб, юқорилик ва шараф маъносини англатади. Каромат шу маънода икки хил бўлади: 1. Аслий. 2. Касбий. Биринчи – аслий кароматнинг мисоли қуйидаги оятда: «Батаҳқиқ, биз Бани Одамни мукаррам қилдик. Уларни қуруқлик ва денгизда кўтардик. Уларни пок ризқлар ила ризқлантирдик» (Исро, 70-оят). Ушбу каромат мўмин бўлсин, кофир бўлсин, ба-шариятнинг ҳамма аъзолари учун умумийдир. Иккинчи каромат – касбий каромат мисоли: «Албатта, сизнинг Аллоҳ ҳузурида мукаррамроғингиз, тақводорроғингиздир» (Ҳужурот, 13-оят). Бу каромат тақводор мўминда ҳосил бўлади. Одатдан ташқари ишларга каромат, дейишлик мажозийдир. Чунки Аллоҳ таоло ўша ишларни тақ-водор мўминнинг икроми учун унинг томонидан содир этади. Кароматнинг зоҳир бўлишидаги ҳикмат: Каромат содир бўлганидан сўнг валийнинг ишон-чи яна ҳам зиёда бўлиб, дунёдаги зуҳди-тақвоси кучайиб, ҳавойи нафс даъвоси йўқолишидир. Кароматларнинг ростлигига далил: 1. Аллоҳ таолонинг Биби Марям қиссасидаги ояти: «Ҳар қачон унинг олдига, меҳробга кирганда, ҳузурида ризқни кўрди» (Оли Имрон, 37-оят). 2. Қуръони каримдаги Каҳф – (ғор) соҳибларининг узун қиссаси. 3. Имом Бухорий ва Имом Муслимларнинг икки «Саҳиҳ» китобларидаги, устларига харсанг тушиб қолган уч кишининг қиссаси. 4. «Талоқ» сурасининг 2-ояти.«Ким Аллоҳга тақво қилса, унга кушойиш беради ва ҳисоб қилмаган томондан ризқлантиради». 5. «Анфол» сурасининг 29-ояти.«Эй иймон келтирганлар, агар Аллоҳга тақво қилсангиз, сизга фурқон-фарқловчи қилиб беради». Ушбу икки оятда валийликнинг шарти бўлмиш тақво зикр қилинди. Сўнгра тақводор валийнинг каромати зикр қилинди. Бу - унга ҳамма мусибатлардан кушойиш берилиши, ўйламаган, билмаган томонидан ризқининг берилиши ва ҳақ билан ботил орасини фарқловчи нурнинг берилишидир». Ушбу иқтибосга қўшимча тариқасида айтишимиз лозимки, тасаввуфга кириш, унда шайх бўлишдан асосий мақсад каромат кўрсатиш эмас. Балки руҳий тарбия ила шуғулланиш ва кишиларни тар-бия қилишдир. Кароматнинг маъноси икром қилишдир. Аллоҳ таоло тақво ва зоҳидлик қилган ҳам-да кўп ибодат ила қурбат ҳосил қилиб валийлик даражасига етган бандаларига икром кўрсатиб, баъзи бир оддий одамлар қила олмайдиган нарсаларни қилдириб, дуоларини қабул қилиб, олий даражадаги илму ирфон ҳамда фаросат бериб юзага келишини жорий қилади. Кўпчилик аҳли тасаввуфнинг валий ўзининг кароматини ўзи билмаслиги шарт деган гаплари бор.Шу билан бирга, валийларга ва уларнинг кароматларига аҳли сунна вал жамоа мазҳаби бўйича эътиқод қилмоғимиз лозим.Сиз айтган ҳадис кароматга далил эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat