Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

чэгара

00:00 / 06.10.2008 | eski savollar | 619
ассаламу алайкум устоз шайҳ ҳазртлари. отган рамазон ойларида бизни саволларимизга копроқ ва узлуксиз жавоб бериб туришдек биз учун муҳим болган яҳшиликни қилиб конглимизи жуда ҳушнуд эттиз. аллоҳдан сизга копроқ илмий салоҳият ва барака куч ато этишини сораб дуо қиламан. устоз бу сафарги саволим руҳий тарбия китобизи биринчи қисмини оқиб чиққанимдан кегин пайдо болди.устоз ман китобни оқиш давомида ҳар бир ҳолатни озимга нисбатан солиштириб кордим. тогриси бутунлай ҳамма амалларимдан ҳавотирга тушуб қолдим. бази тушунчаларни озимга ҳос ҳолатда чэгарасини билолмай қолдим. яъни:устоз исломда 1.гурур билан кибрни чэгараси нима билан белгиланади. 2.жасорат жасурлик билан зоравонлик чэгарасичи... 3.қорқоқлик билан тавозеъ, кечримлилик босиқлилик чэгарасичи. 4.қитмирлик,зиқналик билан эҳтиёткорлик, тежамкорлилик.устоз балки буларни чэгараси инсон шу ҳолатларга дуч келганда қай даражада шариатга тақво билан амал қилганлигидамикин деб ойлаб қолдим. балки буларнинг чэгарси ҳар бир шаҳсда ҳар ҳил боладимикин.? 5. устоз шу китобни иккинчи қисмини олиб оқишга имконим ёқ ҳозир. яни америъа қошм штатларидаман . лекин икинчи китобни тезда оқишни бошламоқчи эдим. илтимос мани э-маил адрессим га шуни электрон вариантини юбортириш имкони борми. ҳудо ҳоҳласа нушасини копайтирмасдан биттагина нушасини олиб оқиб чиқамиз бу ердаги копчилик достларимиз билан. 6.устоз ҳаққимизга дуо қилин илтимос Аллоҳ касбларимиз қилаётган ишларимиз билан энг аввало Аллоҳ ёлида ислом ривожи оиламиз яқинларимиз фоидаларига барака берсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Юқоридаги сифатларнинг чегараси кишининг ҳолатига қараб чегараланади. Мисол учун ўзгага зарар етказмай мардлик қилиш жасорат бўлса, ўзгача зарар етказиш зўравонликдир.- Дуо қилиб туринглар. «Руҳий тарбия»нинг 2 ва 3 жузлари яқинда чиқиб қолади. Аммо бизнинг алоҳида жўнутиш имконларимиз йўқ бўлса керак.- Иншааллоҳ, қўлдан келганича дуодамиз. Сизлар ҳам бизларни дуо қилиб туринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat