Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

туққандан сўнг

00:00 / 05.03.2011 | eski savollar | 1527
Ассаламу алайкум ҳурматли Устоз. Аёлим туққандан со'нг: "40 кундан кейин намоз о'қийман", демоқда, ман: "касалин келиши то'хтади о'қийвер", десам, аёлим: "ёмон бо'лади, уни устига 2-3 кунда жигарранг нарса келиб турибди", деди. Ушбу ҳолатда қандай ё'л тутайлик о'қисинми ёки 40 кун о'тишини кутайликми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. ("Тасаввуф ҳақида Тасаввур"ни о'қиб жуда роҳатландим, сизга катта РАҲМАТ!!!)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қирқ кун ўтиши шарт эмас. Муҳими нифоси тўхташи керак. «Нифос» сўзи «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса, туғишдан кейин аёл кишининг раҳмидан келган қонга «нифос» деб айтилади.НИФОСНифос боланинг ортидан келадиган қондир. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. У, эгизакларнинг онаси учун, Муҳаммадга хилоф ўлароқ, биринчи боладан бошланади. Нифос ҳайзга яқин нарсадир. Уларнинг ҳукмлари ҳам деярли бир хил. Аммо нифоснинг ўзига хос хусусиятлари ҳам бор. Келаси сатрларда ўша нарсалар ҳақида батафсил баён келади.Аввал айтилганидек, «Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса:Нифос боланинг ортидан келадиган қондир. Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. Чунки, шаръий манбаъларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Баъзан, нифос кўрмайдиган аёллар ҳам учрайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat