Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ғуслми ёки... (қандай йўл тутай)

00:00 / 19.12.2012 | eski savollar | 1154
Асссалому алайкум, ҳазрат!Яна сизни безовта қиляпман. Мени бир нарса анчадан бери ўйлантиради.Сизнинг "КИФОЯ" китобингизнинг биринчи жузи "ғулс" бобида "ғуслни вожиб қилувчи нарсалар" сарлавҳаси остида таърифни ўқиганман. Таърифнинг уйқудан уйғонганда маъний ёки маъзийни кўрса ғусл қилади дейилган. Шу жойда савол туғилганди. Эркак киши ухлаганида беихтиёр олат (закар) қўзғалади (таранглашади). Эрталаб уйғонганимда баъзан олатимда суюқлик борга ўхшаб, мени безовта қилади. Олатимни ушлаб, сиқиб кўрсам баъзан "маъзий" (маъний эмас) суюқлик чиқади. Баъзи ҳолда маъзий чиқиб қолган бўлади, яна баъзи ҳолда чиқмаган бўлади, аммо, олатни сиқганимдан сўнг жуда оз миқдорда маъзий чиқади. Шундай ҳолатда кўпинча кўнглим ёришмай қолади. Кўпинча ғусл қиламан, аммо баъзан ғулс учун шароит бўлмай қолса, ғусл қилолмайман (маъзий чиқса ғусл вожиб эмас-ку деб намоз ўқийвераман). Бу ҳолатда қандай йўл тутишим керак?Агар ноўрин савол берган бўлсам узр. Сиздан Аллоҳ рози бўлсин. Раҳмат!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Мазийлиги аниқ бўлса, ғусл вожиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat