Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гуноҳлар

20:34 / 09 январь | bonu | 809
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен жуда кўп ва кечириб бўлмас гунохлар қилганман. Ичимда худди икки инсон бордек бири яхшилик ва иккинчиси ёмонлик. Авваллари ёмонлигим устун келарди хозир анча ўзимни жиловлаяпман. 5вақт номоз ўқишни 3ойдан ошди шекили бошладим. Рўза хам тутдим бу йил, лекин қилган гунохларимни ўйлаб қабрдаги савол жавобимни ўйласам кечалари ухлаёлмайман. Тушларим хам алғов далғов, кетма кет тушимда бир хил одам келиб бир ойдан кейин ўласан дўзахга тушасан дейди. Жуда қўрқяпман Аллоҳим кечирсин деб илтижо қиляпман. Ичимдаги ёмонлик баъзан устун хам келиб қолади. Устозлар тўғри йул кўрсатинг нима қилсам ичимдаги шайтонимни енга оламан?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз аввало тўхтовсиз бир ой рўза тутиб кўринг. Шунда инсондаги шубҳали бўлган гўштлар ва ёғлар эриб кетади, нафс заифлашади, қалбга нур кириб келади ва ҳар қандай насиҳат қалбга яхши таъсир қиладиган бўлади. Бир ҳафта ёки 10 кунлик рўза нафсни кучайтиради. Албатта тавбани ҳам қилинг. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линкда берилган жавобни ўқинг 

http://savollar.islom.uz/wparxiv/39309 

Топ рейтинг www.uz Openstat