Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қалб тўғрисида

11:37 / 28.08.2016 | Abdulaziz | 1536

Ассалому алайкум! Эшитишимча бир инсон бутун умр яхши амал қилиб, сўнгида маъсият устида жон берса, дўзахга тушар экан. Шу ҳақида кўп ўйладим ва шу нарсага қаттиқ боғланиб қолдим. Кейинчалик такдирга ишониш кифоялиги, унга қаттиқ боғланиш керакмаслигини билдим. Йўқса иймондан адаштирар экан. Мен эса боғланиб шекилли, яъни нима қилсам ҳам барибир Аллоҳни айтгани, тақдири бўлишига қаттиқ боғланиб қолдим. Намоз вақти кирса эриняпман, таҳажжуд намозини ўқий олмаяпман. Бунинг давоси қандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло Ўзининг розилиги учун қилинган заррача амални ҳам қадрсиз қолдирмайди. “Оли Имрон” сураси 195-оятида :

فَاسْتَجَابَ لَهُمْ رَبُّهُمْ أَنِّي لاَ أُضِيعُ عَمَلَ عَامِلٍ مِّنكُم مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَى بَعْضُكُم مِّن بَعْضٍ

«Мен сизлардан эркагу аёл амал қилувчининг амалини зое қилмасман», – демоқда. Чунки эркак ҳам, аёл ҳам Аллоҳнинг бандалари, асллари бир. Эркаксиз аёл бўлмайди, аёлсиз эркак бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло: «...Баъзингиз баъзингиздансиз», – демоқда. “Юсуф” сураси 90-оятида :

إِنَّهُ مَن يَتَّقِ وَيِصْبِرْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ۝

...«Дарҳақиқат, ким тақво қилса ва сабр этса, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмагай». Биз ҳам қўлимиздан келганича тақво ва сабр қилдиқ оқибатда шу даражага эришдик», – дедилар. “Ҳуд” 115-оятида :

وَاصْبِرْ فَإِنَّ اللّهَ لاَ يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ۝

Ва сабр қил. Бас, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмас. Яхшиликнинг турлари жуда ҳам кўп. Энг олий яхшилик Аллоҳнинг йўлида, Унинг динида мустақим туришдир. Намоз ҳам яхшилиқ балки барча яхшиликларнинг онасидир. Шунингдеқ сабр қилиш ҳам яхшилик. Мўмин банда ҳар қандай яхшиликни қилишга уринмоғи лозим. Аллоҳ яхшилик қилувчиларнинг ажрини зое қилмайди. “Каҳф” 30-31-оятларида :

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ إِنَّا لَا نُضِيعُ أَجْرَ مَنْ أَحْسَنَ عَمَلًا۝

Албатта, Биз иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларнинг, яхши амал қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз. Бу дунёда иймон келтириб, яхши амал қилганлар у дунёда ажрларини тўлиқ оладилар.

أُوْلَئِكَ لَهُمْ جَنَّاتُ عَدْنٍ تَجْرِي مِن تَحْتِهِمُ الْأَنْهَارُ يُحَلَّوْنَ فِيهَا مِنْ أَسَاوِرَ مِن ذَهَبٍ وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا۝

Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир. Остларидан анҳорлар оқиб туради. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи! Бу дунёда иймон келтириб, яхши амалларни қилиб ўтган бандаларнинг у дунёдаги ажри жаннатдир. «Ана ўшаларга адн жаннатлари бордир». «Адн» сўзи «истиқомат» деган маънони билдиради. Шунингдеқ бу сўз жаннатга ном ҳам бўлиб қолган. У жаннатлардаги дарахтларнинг «Остларидан анҳорлар оқиб туради». Кофирлар дўзахда бир томчи сувга зор бўлиб, ёрдам сўрасалар ҳам, сув берилмаслигига қарама-қарши ҳолат, яъни жаннатийлар чанқоқ сезмасалар ҳам, зийнат учун сув тўла анҳорларнинг оқиб туриши ажиб бир манзарани ифода этади. Шунингдеқ уларга бошқа хурсандчиликлар ҳам берилади. Жумладан, аҳли жаннатлар: «У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, сундус (юпқа ипак) ва истабрақ(қалин ипак)дан яшил либослар киярлар». Яъни бу дунёда ўзларини тийган зебу зийнатлардан у дунёда хоҳлаганларича берилиши ҳам аҳли жаннатларга қанчалик ажрлар бўлишини кўрсатиб турибди. «Улар у ерда пардали баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар». Бу манзара уларнинг баркамол роҳат-фароғат олишларини билдиради. Аҳли жаннатларга: «Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши ҳузурланиш жойи!» Охиратда мўминлар билан кофирлар орасида шундай улкан фарқ бўлади. Мўминлар иймонлари ва яхши амалларининг ажри сифатида жаннатда роҳат-фароғатга эришсалар, кофирлар куфрлари ва исёнлари туфайли дўзахга тушиб, юқорида васф қилинганидеқ азоб-уқубатга йўлиқадилар. Уларнинг бу ҳолга тушишларининг яна бир сабаби дунё зебу зийнатларига берилишлари, ўша зебу зийнатларни деб, охиратни унутишларидир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Охирати барбод бўлувчилар ибодатда бардавом бўлсаларда шайтон каби қалбида кибр, ҳиқт-адоват каби иллатларни сақловчилар бўлади. Сиз яхши амаллар билан шу нарсаларни йўқотишга ҳаракат қилсангиз, юқоридаги оятларнинг ҳукми остига кирасиз. Ин шаа Аллоҳ.  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat