Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги холат

19:17 / 20.12.2018 | IslamSalikhov | 548
Ассалому алайкум! Мени бозордаги бир холат ўйлантириб қўйди. Сотаётган махсулотимни бир мижоз - свежийми деб сўради ва мен унга аслида махсулот бир кун аввал келтирилган бўлса хам -ха свежий бугун келди деб қўшимча қилиб юбордим. Сотилган мухсулот бозорга келтирилганига 1-2 кун бўлган бўлсада чиндан хам 4-5 кунгача ўз сифатини яхши холатта сақлайди. Шу холатта мен махсулотни кеча келтрилганлигини билсам хам, савдо қилаётган жойимга бугун келтирилди деган ниятда бугун келди деб юбордим. Яьни савдога ёлғон аралаштириб юбордим деган фикрдаман. Бироқ харидор рози бўлди ва свежийми деб қўйган талабига мос махсулотни сотиб олди. Энди мени ўша савдо вақтида олган пулим халолми, агар халол бўлмаса уни нима қилишим керак. Мижозги топишни иложи йўқ ва бу саволнинг жавоби мен учун жуда мухим. Илтимос ушбу савол жавобини телеграмдаги каналингизга қўйсангиз.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Нима бўлганда ҳам ёлғон гапиргансиз. 

سَمِعْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «ثَلَاثَةٌ لَا يَنْظُرُ اللهُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: رَجُلٌ كَانَ لَهُ فَضْلُ مَاءٍ بِالطَّرِيقِ، فَمَنَعَهُ مِنِ ابْنِ السَّبِيلِ، وَرَجُلٌ بَايَعَ إِمَامًا لَا يُبَايِعُهُ إِلَّا لِدُنْيَا، فَإِنْ أَعْطَاهُ مِنْهَا رَضِيَ، وَإِنْ لَمْ يُعْطِهِ مِنْهَا سَخِطَ، وَرَجُلٌ أَقَامَ سِلْعَتَهُ بَعْدَ الْعَصْرِ، فَقَالَ: وَاللهِ الَّذِي لَا إِلَهَ غَيْرُهُ لَقَدْ أَعْطَيْتُ بِهَا كَذَا وَكَذَا، فَصَدَّقَهُ رَجُلٌ». ثُمَّ قَرَأَ هَذِهِ الْآيَةَ: إِنَّ الَّذِينَ يَشْتَرُونَ بِعَهْدِ اللّهِ وَأَيْمَانِهِمْ ثَمَنًا قَلِيلاً أُوْلَئِكَ لاَ خَلاَقَ لَهُمْ فِي الآخِرَةِ وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللّهُ وَلاَ يَنظُرُ إِلَيْهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ   

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Уч киши борки, Аллоҳ қиёмат куни уларга қарамайди ҳам, покламайди ҳам; уларга аламли азоб бор:
– йўлда ортиқча суви бўла туриб, уни йўқсил йўлчига бермаган киши;
– имомга фақат мол-дунё учун байъат қилиб, ўшандан бериб турса, рози бўлиб, бермаса, норози бўлган киши;
– асрдан кейин: «Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган Аллоҳга қасамки, шубҳасиз, мен булар учун шунча-шунча берганман», деганда 
(харидор) одам унга ишонгач, савдо молини ўтказиб олган киши».
Кейин ушбу оятни ўқидилар: «Аллоҳнинг аҳдини ва ўз қасамларини озгина баҳога сотадиганлар албатта, ана ўшаларга охиратда яхши насиба йўқдир, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмас, назар солмас ва уларни пок¬ламас. Уларга аламли азоб бор»*.

Изоҳ: Кўпинча савдогарлар молни қайтариб кетмай деб, қасам ичиб бўлса ҳам кечки бозорда сотиб кетишга одатланганлари учун ҳадисда «асрдан кейин» деб таъкидланмоқда.
* Оли Имрон сураси, 77-оят. (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat