Бу савол жуда кўп такрорланмоқда. Аммо мен сиз айтганга ўхшаш фатвони ўқиганим йўқ. Умуман, жойнамозда эътиборни тортадиган, хушуъ ва хузуъга халақит берадиган нарсалар бўлиши макруҳлиги ҳақида гап бор. Каъбанинг расми бўлса юқоридаги нарсага Каъбанинг оёқ ости бўлиши ҳам қўшилади, дейиш мумкин. Аммо сиз айтганингиздек, ҳамма тарафда бу каби жойнамозлар кўп. Хусусан, Каъбанинг ёнидаги дўконларда. Агар сиз айтган фатво эътиборли уламолардан чиққанда ҳеч бўлмаса, бирор марта, ўша ерларда айтиларди.Шундан, Каъбанинг сурати туширилган жойнамозда уни оёқ ости қилмасдан намоз ўқиса бўлади, деса жоиздир.