Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чап қўл билан овқат ейиш ҳақида

00:00 / 07.01.2011 | eski savollar | 1491
бир биродарим номидан савол беряпман. Бир ҳофиз қори биродаримизни чап қўлида таом еб ўтирганларини кўриб қолдим ва "қориака чап қўлда ейишликни нима дейсиз?" деб савол бердим. Шунда қори ака бўлади деган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чап қўлларида бодринг ва хурмо еганлиги ҳақида ҳужжат бор, деган. Ҳайрон бўлиб сизга ёзишга қарор қилдик. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғларидаги бола эдим. Қўлим лаганда бориб-келар эди. Бас, у зот менга: «Эй ғулом! Аллоҳнинг исми ила, ўнг қўлинг ила, ўзингга яқиндан егин!» дедилар. Шундан сўнг менинг емоғим худди ўшандоқ бўлиб қолди».Тўртовлари ривоят қилганлар.Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирингиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирингиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади», дедилар».Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.Чап қўли билан еб-ичган одам Роҳманнинг амридан юз ўгириб, шайтонга эргашган ва унинг ишини қилган бўлади.Салама ибн ал-Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида чап қўли билан таом еди. Бас, У зот: «Ўнг қўлинг билан е!» дедилар.«Қодир эмасман», деди у.«Қодир бўлмагин! Уни кибрдан бошқа нарса манъ қилмади», дедилар У зот. Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».Муслим ривоят қилган.Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан динимизда овқатланиш маданиятига қанчалик аҳамият берилганини ёрқин кўриб турибмиз. Албатта, гап овқатланишнинг исломий маданияти ҳақида кетмоқда. Овқатланишнинг исломий маданиятларидан бири ўнг қўл билан емоқдир. Ҳар бир мусулмон инсон бу муҳим ишга алоҳида эътибор билан қарамоғи лозим. Баъзи бир кишилар бу исломий маданиятга риоя қилмасалар, уларни огоҳлантириш лозим.Ушбу ривоятнинг қаҳрамони ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида овқатланишнинг исломий маданиятига риоя қилмай, чап қўли билан таом емоққа тутинди. Албатта, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳолга бепарво бўлишлари мумкин эмас эди. Шунинг учун мазкур одобсиз кишига таълим бериб: «Ўнг қўлинг билан е!» дедилар».Бундоқ пайтда ҳар қандай одам таълим берувчига ташаккур айтиб, ўзини ўнглаб олишга уринади. Одоб-ахлоқ тақозоси шу. Аммо ҳалиги одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ташаккур айтиб, ўз хатосини тузатиб, ўнг қўли билан таом ейишга ўтиш ўрнига: «Қодир эмасман», деди».Яъни, ўнг қўлим билан таом ейишга қодир эмасман. Чап қўлим билан ейишда давом этавераман, деганидир бу. Ўзи нотўғри иш қила туриб, унга меҳр кўрсатиб хатосини тўғрилаб қўйган зот Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан бундоқ бетгачопарлик қилган нобакор ҳар қандай жазога ва қарғишга лойиқ эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам шунинг учун ҳам очиқ-ойдин қилиб: «Қодир бўлмагин!» дедилар».Яъни, ўнг қўлинг билан таом ейишга қодир бўлмасанг, бир йўла қодир бўлмай қолгин, дедилар. Ҳамда у ерда ҳозир бўлганларга тушунтириш учун: «Уни кибрдан бошқа нарса манъ қилмади», деб қўшиб қўйдилар. Яъни, у одам ҳақиқатда ўнг қўлида нуқсон борлиги учун эмас, хатосини тан олишдан кибр ила бош тортиб, юқоридаги гапни айтган эди.Шунинг учун ҳам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уни дуоибад қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари жойида қабул бўлди.«Ҳалиги одам қўлини оғзига кўтара олмай қолди».Ажаб бўлди! Баттар бўлсин! Ўз фойдасини билмаган, шариат ҳукмидан кўра ўз киборлигини устун қўядиганлар учун бу ҳам оз!Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:1. Чап қўл билан таом еб бўлмаслиги.2. Бировнинг чап қўл билан еганини кўрган одам танбеҳ бериб, ўнг қўл билан ейишни эслатиб қўйиши кераклиги.3. Диний ҳукмлар бўйича насиҳат эшитган одам мутакаббирлик қилмаслиги.4. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари дарҳол қабул бўлиши.

Топ рейтинг www.uz Openstat