Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Ўзи билмаган нарсани Аллоҳ билади демайди" ҳадиси ҳақида

00:00 / 27.04.2011 | eski savollar | 918
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Ҳазратлари!Аллоҳ қилаётган ишларингизда ўзи мададкор бўлсин, юзингизни бу дунёда ҳам охиратда ҳам нурли қилсин!Устоз шу ҳадисни ўқиб ўйланиб қолдим мен гуноҳкор банда, кўпинча бир гап айтаман кейин кетидан яна ҳам Аллоҳ билгувчидир деб қўяман. Масалан ҳаво булут бўлиб ёмғир ёғадиган бўлиб турса ҳам балким ёғар яна ҳам Аллоҳ билгувчидир деб. Бирор амални китобдан ўқиб ишончи бўлиб ҳам бирортаси сураганда мундоқ бўларкан деб кетидан яна ҳам Аллоҳ билгувчидир деб қўяман. Яъни ҳадисн ўқиб бунда Аллоҳ Ўзи кечирсин, қолганини Аллоҳ билади дегандек бўлиб қоларканми. Яъни банда ҳам биларканда кейин билмаганини Аллоҳ билади деб. Яхшиси Аллоҳ аввални-ю охирни, ҳамма нарсани билади. Унинг илми чексиз! Барча гўзал ва улуғ исмлар Уникидир!Шундай дейишимиз шунда ҳадисга биноан тўғри бўладими устоз?Агар ожизлик қилиб нотўғри тушунча қилган бўлсам Аллоҳ кечирсин.Шунга яқин маънодаги ҳадис бор. "Банда бирор гапни уйламасдан гапиради. Дўзахга яқин бориб қолганини билмай қолади" деган.Аллоҳ ҳаммамизни Ислом динини туғри тушунадиган, иймонда собитқадам қилсин!327-БОБ ЎЗИ БИЛМАГАН НАРСАНИ АЛЛОҲ БИЛАДИ ДЕМАЙДИ 764. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Сиздан бирортангиз ҳеч қачон ўзи билмаган нарсани Аллоҳ билади, демасин. Ҳолбуки, Аллоҳ ундан бошқани биладир. Бас, Аллоҳ у билмаган нарсани билади. Бу Аллоҳнинг ҳузурида катта айбдир», деди».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- ЎЗИ БИЛМАГАН НАРСАНИ «АЛЛОҲ БИЛАДИ» ДЕМАСЛИК Ибн Аббосдан ривоят қилинади:«Сиздан бирортангиз ҳеч қачон ўзи билмаган нарсани «Аллоҳ билади» демасин. Ҳолбуки, Аллоҳ ундан бошқани билади. Бас, Аллоҳ у билмаган нарсани билади. Бу, Аллоҳнинг ҳузурида катта айбдир», – деди». Бу ерда баъзи одамларнинг мутакаббирлик ила ўзи билмайдиган нарсани «билмайман» дегиси келмасдан, ўз айбини яшириш учун «Аллоҳ билади» дейиши ҳақида гап бормоқда. Кўпгина ҳадисларда саҳобалар розияллоҳу анҳум «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчи» деганлари келган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни инкор қилмаганлар. Чунки, саҳобалар бу гапни кибр учун ва ўз билимсизликларини яшириш учун айтмаганлар. Балки аввал билмасликларини эътироф қила туриб, кейин илмни Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига нисбат берганлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat