Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имом Бухорий мазҳаблари ҳақида

00:00 / 18.04.2007 | eski savollar | 1248
Ассалому Алайкум шайх ҳазратлари!Имом Бухорий мазҳаблари қайси булган? Имом Бухорий узлари уз қуллари билан ёзган китоблари ҳозирги кунда қаэрда сақланмоқда ва улар қайси китоблар? Жавобингиз учун Аллоҳ сиздан рози булсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақидаИмом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илмлар турлича гапларни айтганлар.Тожуддийн Субкий ўзининг «Тобақотуш Шофеъийя» ктобида, Сиддиқ Ҳасанхон ўзнинг Абжадул Улум» китобида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида Имом Бухорийнинг шофеъий мазҳабида бўлганларини айтганлар.Ибн Қайюм ал-Жавзийя ўзининг «Эъломул муқиъийн» китобида ва Ибн Абу Яъло ўзининг «Тобақотул Ҳанобила» китобида Имом Бухорийни ҳанбалийлардан деганлар.Шайх Тоҳир Жазоирий, шайх Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий ва бошқалар Имом Бухорий ўзлари мужтаҳид фақиҳ бўлганлар дейдилар. Ушбу гапни кўпчилик қўўлаб қувватлайди.Имом Бухорийнинг китоблари:1. Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ.2. Ал-Адаб ал-Муфрад.3. Ат-Тарих ал-Кабир.4. Ат-Тарих Ал-Авсат.5. Китобуз Зуафо.Китобус сунан фил фиқҳ.7. Холқу афъолул ибод.8. Ал - Асмаа ва Куний.9. Ал-Қироату холфал имом.9. Китобул ҳибати.10. Рафъул ядайни Фис Солати.11. Биррул Волидайни.12. Ал-Жомеъ ал-Кабир.13. Ал-Муснад ал-Кабир.14. Ат-Тафсир ал-Кабир.15. Китобул Ашриба.16. Асомис Саҳоба.17. Ал-Ваҳдон.18. Китобул Мабсут.19. Китобул илал.20. Китобул Фавоид.21. Китобул Қазоёс Саҳобати ват Тобеъийн.22. Машийхатул Бухорий.У киши ўз қўллари билан ёзган китоблари қаерда эканини билмайман.

Топ рейтинг www.uz Openstat