Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижтимоий тармоқлардаги Пайғамбаримиз ҳақларидаги маълумотлар

20:48 / 16 июнь | Миркомил | 1274
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақида қуйидаги маълумотлар бор экан, уларнинг асоси борми? 1. У зот туғилиш пайтида қўллари билан авратини беркитиб туғилганлар 2. У зот бирор марта ҳам эҳтилом бўлмаган 3. У зот бирор марта ҳам эснамаганлар 4. У зот кундузи қандай кўрсалар тунда ҳам шундай кўрганлар 5. У зотнинг соялари бўлмаган, У зот тамомила нур бўлганлар 6. У зот минган улов бирор марта ҳам тезак ташламаган, бавл қилмаган 7. У зотнинг кийимига бирор марта ҳам пашша қўнмаган. Саволим ўринсиз бўлса вақтингизни олганим учун узур сўрайман

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Булар ҳақида саҳиҳ ҳадислар йўқ. Баъзи бирларига заиф ҳадислар бор. У зот тамомила нур бўлган деган гап маънавий жиҳатдан ҳақ, инсоний жиҳатдан нотўғри. У зот ҳам инсон бўлганлар. Фаришталар каби нурдан бўлмаганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat