Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзимдан қандай қутилсам бўлади?

22:28 / 25.09.2018 | 594
Ассалому алайкум! Мен чамаси 2 йил олдин Москва шахарида такси қилиб юрганимда бир кишини мошинасини уриб олгандим ва шу ишни жойида хал қилдим, мошина эгаси 5 минг рубль берасан деди. Мени кистамда 4 минг рубль бор эди холос ва мен шу 4 минг рублди бериб, қолганини эртага карточканга ташайман деб ялиниб ишонтирдим, ҳаттоки клянус Аллоҳом деб қасам хам ичдим. У киши ишонди менга, мен эса шу ишдан қутилганимга хурсанд бўлиб кетдим ва пулди карточкасига ташламадим, чунки иймон жуда хам заиф бўлгани учун бу каби гунохдан умуман виждон қийналмас эди. Мана энди шу бўйнимдаги қарздан қутилмоқчиман, лекин у одамни танимайман, исмини хам, қаердан эканлигини хам, карточка номерини ташлаб юборганман. Энди нима қилсам бўлади?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Топиб ҳаққини тўлашингиз керак бўлади. Бошқага садақа қилишингиз билан зиммангиздан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat