Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ, идда, никоҳ

11:14 / 23.07.2014 | Andijon2014 | 1053
Аллох сиздан рози бўлсин, дуо қилинг Устоз, бошлаган ишимни Аллоҳ баракотли қилсин, Ўзи менга мададкор бўлсин. Бир қизга уйланмоқчиман. Қиз 5 ой олдин иккала томон ота-оналари ва баъзи кишилар гувоҳлигида ажрашган экан. Қизни юки билан уз уйга олиб кетишган, ўртага талок тушганми йўқми аниқлолмадим. Қизнинг отаси ҳам онаси ҳам ўша кун нима гап сўзлар бўлган эслолмади. Қизни айтишича "яшаш кўнглида бўлмаса, майли кетаверсин" деган эмиш. Болани топиб қўнғироқ қилдим, Россияда экан. Унинг гаплари "ният ажрашиш эди, ажрашдик и всё, яна қанақа жавобини беришим керак" деди. Мен гумонда бўлмаслик учун жавобини телда олдим "у қиз мени қарамоғимдан чиқди, у энди менга хотинмас" деди. Мен "ниятингиз талоқми" десам, "ха, ха, ха" деб жавоб қилди. Шунга аниқлик киритиб беринг илтимос. 5 ой олдин талоқ тушганми ёки телефондаги охирги жавоби жавобми? Ва иддаси қандай бўлади? Қимматлик вақтингизни олганим учун узр сўрайман.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- "Яшаш кўнглида бўлмаса, майли кетаверсин" дегани талоқ бўлади.

Топ рейтинг www.uz Openstat